Линклар

Бугун БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича коммисари Мерэ Робинсоннинг айтишига қараганда, АҚШ жаҳоннинг биринчи халқаро жиноий судини ташкил қилиш тўғрисидаги битимни рад этгани орқали ўта хавфли сигнал берган.


АҚШ президенти Жорж Буш Америка халқаро жиноий суд махкамасини ташкил қилиш тўғрисидаги битимга қўшилмаслиги хақда қарор берди. Human Rights Watch ташкилотининг билдиришича, Бушнинг мазкур қарори Вашингтоннинг ўз иттифоқдошларидан янада узоқлашишига сабаб бўлиши мумкин. АҚШ мудофаа вазири Доналд Рамсфелднинг айтишига қараганда, агар Вашингтон ушбу битимни имзоласа, Американинг ташқи мамлакатлардаги ҳарбий ҳизматчилари, шунингдек ҳозирги ва собиқ расмий вакиллари сиёсий сабабларга кўра суд қилиниши хавфи остида қоладилар. Битим 60 дан ошиқ давлат томонидан имзоланди. Июл ойи Гаагада доимий халқаро жиноий суд махкамасини ташкил қилиш режаланган.
XS
SM
MD
LG