Линклар

Сўроқ қилиш давомида маҳбусни ўлдирган Ўзбекистон хавфсизлик органларининг уч зобити бугун суд олдида жавоб бера бошлашди.


Марғилон шаҳар ҳавфсизлик органи раҳбари ва яна икки зобит Алимуҳаммад Мамадалиевни қийнаб ўлдирганларида айбланмоқдалар.
Мамадалиевнинг отаси, ўғли бошқа тўрт қишлоқдоши билан бирга таъқиқиланган Ҳизб-ут-Таҳрир гуруҳига аъзоликда гумон этилиб, ҳибисга олинганини айтди. Ҳибисга олинган бошқа шаҳслар қўйиб юборилган, аммо Мамадалиевнинг жасади бир ойдан сўнг зовурда топилган.
Бундан уч ой олдин Тошкентда бир маҳбусни ўлдириб, бошқасини майиб қилган тўрт полициячи, ҳар бири йигирма йилдан қамоқ жазосига ҳукум қилинган эди.
XS
SM
MD
LG