Линклар

Ўзбекистон провослав черкови раҳбари миссионерлик фаолияти ва Ғарб маданияти экспансиясига қарши қаттиқ чоралар кўришга чақирди.


Тошкент ва Марказий Осиё митрополити Владимир, Правда Востока газетасида чоп этилган интервюсида, Ўзбекистоннинг прозелитизмни таъқиқловчи қонунларини олқишлади.
Унинг сўзларига кўра “ташқи сиёсий структуралар” Марказий Осиё бўйлаб сиёсий адоват ва динлараро можароларни қўзғатишга интилмоқдалар. У шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ижтимоий ва диний можаролар кризис нуқтасига етишини кутиб ўтирмасдан, уларнинг олдини олиш чораларини кўришлари зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, митрополит Владимир Ғарб ахборот воситаларининг мамлакатдаги фаолиятидан огоҳлантириб, Ўзбекистон Ғарбдан анча қашшоқ эканини айтди.
Айни пайтда у Ўзбекистон православ черкови билан расмий ислом гуруҳлари орасида яхши муноносабатлар ўрнатилганидан қониқиш изҳоқ қилди.
XS
SM
MD
LG