Линклар

Ҳиндистон ғарбида жойалшган Гужарат штати полицияси ўтган тунда мусулмонлар билан ҳиндлар орасида содир бўлган тўқнашувларда камида 14 одам ҳалок бўлганини маълум қилди.


Сархей округида ислом мадрасаси ўқитувчиси тириклайин ёқиб ташланганидан сўнг, шаҳарда жидий тартибсизликлар бошланиб кетган. Вежалпур штатида ҳиндлар билан мусулмонлар бир-бирларига қарата тош ва кислота тўлдирилган шишалар отганлар. Тартибсизликларни тарқатиш чоғида полициячилар томонидан икки мусулмон ўлдирилган.
Расмий маълумотларга кўра, февраль ойида мусулмонлар билан ҳиндлар орасида қарамақаршилик кескин тус олганидан буён, Гужаратда мингга яқин одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG