Линклар

Исроил полицияси чоршанба куни фаластинлик суиқасдчи-террорист Хайфа шаҳридаги автобус бекатида ўзини портлатгани ҳақида маълум қилди.


Ҳодисада ҳеч кимга зиён етмаган. Бу сўнгги бир кун ичида содир этилган иккинчи ҳужумдир. Ўтган тунда, суиқасдчи-террорист Тел-Авив яқинида ўзи билан бирга ўн беш исроилликни ўлдирди. Камида 50 одам жароҳатланган.
Исроил бош вазири Ариэль Шарон биринчи ҳужум содир этилганидан сўнг Вашингтонга ташрифини тўхтатиб, Исроилга учиб чиқди. Шарон Исроилнинг бу ҳужумларига жавоби қаттиқ бўлишини эълон қилди.

“Исроил суицид терроризм ёрдамида қўрқув уруғини сочишга интилаётган барчага қарши курашади. Исроил жанг қилади, Исроил ғалабага эришади ва ғалабасини мустаҳкамлаганидан сўнг тинчлик ўрнатади”, - деди Шарон жумладан.

Фаластин муҳторияти террор ҳужумларини қоралаб чиқди. Шарон билан музокараларлардан сўнг, АҚШ президенти Жорж Буш Фалстин хавфсизлик хизматларига терроризмга қарши курашда ёрдам бериш учун Яқин Шарққа Марказий разведка бошқармаси директори Жорж Теннетни юбориш ниятида эканини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG