Линклар

Ислом конференцияси ташкилотининг Малайзия пойтаҳти Куала Лумпурда ўтган уч кунлик йиғилиши Исроил томонидан Фаластин ҳудудларининг бостириб олинишини қораловчи баёнотнинг қабул қилиниши билан якунланди.


Баёнотда ташкилот аъзолари барча давлатларга мурожаат қилиб, Исроилни қўшинларини олиб чиқаришга мажбурлаш борасидаги босимни кучайтиришга чақиришган.
Ташкилот шунингдек халқаро терроризм билан Исломни бир-бирига боғлашга қаратилган уринишларни қоралаб чиқди. Таркибига 57 давлат кирган ташкилот томондиан тарқатилган баёнотда Ислом дини барча шакллардаги зўравонликларни жиноят сифатида тан олиши қайд этилган.
XS
SM
MD
LG