Линклар

Покистоннинг Карочи шаҳрида содир этилган портлаш натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, 12 одам, шу жумладан 10 франциялик ишчи, покистонлик ҳайдовчи ва ўз жонига суиқасд қилган террорчининг ўзи ҳалок бўлди.


Номаълум шаҳс чет-элликлар ўтираётган автобус яқинида тўҳтатган автомашинани портлатиб юборган. Қурбонлар, Покистонга сув ости флотини қуришда ёрдам берган Франция ширкати ходимларидир.
Ҳозирча ҳодиса юзасидан жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмади.
Покистонда фаолият юритаётган чет-элликлар терактлар таҳликаси мунособати билан эҳтиёт чораларини кўриш ҳақида огоҳлантирилганлар.
Бугун Франция мудофаа вазири президент Жак Ширак топшириғи билан Карочига учиб чиқади.
XS
SM
MD
LG