Линклар

Чоршанба куни Исроилда яна бир теракт содир этилди.


Бу сўнгги бир кун ичида амалга оширилган иккинчи террор ҳужумидир. Автобус бекати олдида ўзини портлатган террорчининг ўзидан бошқа ҳеч кимга зиëн етмаган.
Фаластин муҳторияти раҳбари Ясир Арафат, террор билан шавқатсиз уруш олиб боришга тайëр эканини эълон қилиб, хавфсизлик кучларига исроилликларга қарши ҳужумларнинг олдини олиш ҳақида буйруқ берди.
Фаластин муҳторияти раҳбрияти вакили Ханна Ашрауи, терактларга, Исроил томонидан яқинда фалсатин ҳудудларида амалга оширилган аксил-террор амалиëтлари туртки берганини эълон қилди.
Исроил бош вазири Ариэль Шарон бугун хавфсизлик кабинетининг йиғинини ўтказади. Шарон ўтган тунда Исроилнинг Рошон-Лецийон шаҳрида амалга ошрилиган ва натижасида 16 одам ҳалок бўлагн теракт муносабати билан АҚШга ташрифини узиб, мамлакатига қайтиб борган.
XS
SM
MD
LG