Линклар

logo-print

Германия канцлери Герхард Шредер бугун Афғонистонга учиб чиқади.


Пайшанба куни Кобулда Шредер Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари Ҳомид Карзай, собиқ қирол Зоҳир Шоҳ ва БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Лаҳдар Броҳимий билан учрашиши кутилмоқда.
Музокараларда муҳокама этиладиган асосий мавзу Афғонистонни тиклаш масаласидир. Сафар давомида Шредерга Германия тадбиркорлар доиралари вакиллари ҳамроҳлик қилишади.
Германия канцлери немс мутахассислари фаолият юритаëтган полициячилар мактабини зиëрат қилиши, ҳамда халқаро тинчик сақлаш кучлари таркибидаги германиялик харбий хизматчилар билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG