Линклар

Бугун Амстердамда Ҳолландиялик ўта-ўнг қарашлардаги таниқли сиëсатчи Пим Фортейнни ўлдирганликда гумон этилаëтган ҳайвонлар ҳимояси ҳаракати фаолига расмий айбнома тақдим этилади.


Волтер ван дер Граф кеча ҳибсга олинган. У аъзоси бўлган экстремистик экологик гуруҳ, олдинроқ содир бўлган, табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимининг ўлими билан боғлиқ ҳодисага даҳлдорликда гумон этилмоқда.
Фортейн тижорий мақсадларда мўйнали ҳайвонларни боқишга қўйилган таъқиқнинг бекор этилиши тарафдори бўлган.
Қотиллик Ҳолландияда парламент сайловларига тўққиз кун қолганида содир этилди. Пим Фортейн яқинда тузилган ва мамлакатга мусулмон давлатларидан иммигрантларнинг келишини таъқиқлаш ва ижтимоий харажатларни қисқартириш учун чиққан радикал партия раҳбари бўлган.
XS
SM
MD
LG