Линклар

Покистон президенти Первез Мушарраф Франция расмийларига, чоршанба куни Карочида содир этилган ва натижасида 12 одам, шу жумладан 10 франциялик қурбон бўлган теракт юзасидан очилган терговда иштирок этишни таклиф қилди.


Ҳодиса муносабати билан президент мамлакат раҳбариятининг фавқулодда йиғинини чақиртирди.
Франция Карочига, теракт натижасида жатоҳатланган 12 фуқаросини даволаш ва эвакуация қилиш учун врачлар гуруҳини жўнатмоқда.
Франция қуролли кучлари бош штаби раҳбари теракт “Ал-Қоида” тармоғи жангарилари томонидан ташкиллаштирилган бўлиши мумкинлигини эълон қилди.
Бугун Карочида суиқасдчи-террорист портловчи модда ортилган автомашинани Франция ширкати ходимлари ўтирган автобусга бориб урган.
XS
SM
MD
LG