Линклар

Афғонистондаги халқаро хавфсизлик кучлари таркибидаги ўн тўққиз давлат, ҳамда унда иштирок этиш истагида бўлган бошқа давлат ҳарбий вакиллари бугун Анқара шаҳрида учрашмоқдалар.


Ёпиқ эшиклар ортида ўтаётган ушбу икки кунлик йиғилишда техник масалалар муҳокама этилади. Шуни эслатиб ўтиш лозимки, Туркия Афғонистондаги хавфсизлик кучларининг келаси олти ойдаги қўмондонлигини Британиядан қабул қилиб оляпти.
Туркия, ушбу кучларнинг миссияси пойтаҳт Кобул шаҳри ташқарисига ёйилмаслигини талаб қилмоқда. Ҳозир Афғонистондаги халқаро кучлар таркибида 267 нафар турк аскарлари бор. Туркия қўмондонликни қабул қилиб олганидан кейин ўз аскарлари сонини мингга етказиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG