Линклар

logo-print

Бугун Германия канцлери Герхард Шрёдер халқаро ҳамжамиятни, Афғонистонни қайта қуришга ёрдамлашиш учун кўпроқ маблағ ажратишга чақирди.


Шрёдер жумладан, донор давлатлар келаси ойда янги хукуматни сайлайдиган Лоя жирга йиғилишини кутмасдан, ёрдам маблағини тезроқ беришлари кераклигини айтди. Афғонистонга бир кунлик ташриф билан келган Шрёдер, халқаро хавфсизлик кучлари мандати 20 июндан кейинги муддатга узайтирилишини қўллаб қувватлашини билдирди. Ани пайтда Германия раҳбари, тўрт ярим минг аскардан иборат халқаро кучларни пойтаҳтдан ташқарига жойлаштириш имконсиз эканини айтди.
Бугун Шрёдер Афғонистон муваққат хукумати бошлиғи Ҳамид Карзай билан учрашди. Шунингдек, бугун собиқ қирол Зоҳир шоҳ билан ҳам учрашиши кутилмоқда.
10 май куни Германия канцлери Герхард Шрёдернинг Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG