Линклар

Карачи шаҳрида бомба портлатилгани натижасида яраланган ўн икки француз фуқароси махсус жиҳозланган самолётда бугун Покистондан Францияга қайтяптилар.


Яраланганлар Парижга жўнаб кетиши олдидан уларни Франция мудофа вазири Мигел Эллиот-Марие бориб кўрди. Чоршанба кунги портлаш оқибатида 11 нафар француз фуқароси ва уч покистонлик ўлди.
Эллиот-Марие хоним, ушбу жиноий воқеани текширишда ёрдам бериш учун Карачи шаҳрига келди.
Бугун Покистон полицияси, Ал-қайда гуруҳига алоқадорликда шубҳа қилинган 23 киши пайшанбага ўтар кечаси қўлга олинганини билдирди.
Эллиот-Марие бу воқеа Франциянинг Покистонда “Агуста 90В” русумидаги иккита сув ости кемаси қурилишида қатнашиш қарорига таъсир этмаслигини, француз мутахассислари бундан буён ҳам Покистонда қолишларини айтди.
XS
SM
MD
LG