Линклар

logo-print

Афғонистондаги Британия ҳарбий кучлари қўмондони, қўшинлар метал эшиклар билан ёпиб қўйилган тўртта ғорни топганларини маълум қилди.


Бундан ташқари, Ал-қайда гуруҳининг танкка қарши ракеталари ва учқичларни уриб туширишда ишлатиладиган қуроллари ҳам топилган.
Қўмондон Рожер Лейн, ғорларга мина тузоқлари қўйилгани Афғонистон жанубидаги операцияларни секинлаштираётганини билдирди. У шунингдек, қўшинлар Ал-қайда жангариларига дуч келмаганларини айтди.
“Афғон исломий матбуоти” тарқатган хабарига кўра, пайшанбага ўтар кечаси Жалолобод аэропортига қарата иккита қанотли ракета отилган. Бироқ ушбу ҳужумдан талофат ёки моддий зарар кўрилмаган.
XS
SM
MD
LG