Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи, келишувга мувофиқ Байтул Ҳам шахридаги черковдан чиқариб юборилиши керак бўлган 13 нафар фаластинликни қабул қилишни истаган давлатларни излаётганини маълум қилди.


Черковдаги фаластинликлар жангариликда гумон этилмоқдалар.
Европа Иттифоқи ташқи сиёсати бошлиғи Хавиер Солана, хуқуқий мураккабликлар масала хал этилишини чўзаётганини айтди.
Исроил армияси матбуот вакили капитан Якоб Даллал:
“Улар, яъни черков ичидаги фаластинликлар таслим бўлиш ҳақидаги фикрдан қайтдилар ва бошқа ўзгаришлар қилишга уриняптилар. Шу сабабли хозир яна чоршанба кунги кечқурунги вазият қайтарилмоқда, яъни биз принцпда келишувга розимиз, аммо уни бажариш даражасида эмасмиз” деди.
Шунингдек бугун Фаластин мухторияти расмийси, Хамас гуруҳининг камида 14 аъзоси Ғазо секторида Фаластин хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олганини билдирди.
XS
SM
MD
LG