Линклар

Қирғизистон пойтахти Бишкекда мухолифат вакили Феликс Куловга нисбатан эълон этилган маҳкама қарорига қарши намоишлар бўлиб ўтди.


Унда юзга яқин киши иштирок этган. Улар Кулов озод этилишини талаб қилишди. Яқинда қабул қилинган маҳкама қарорига мувофиқ Куловнинг етти йиллик қамоқ муддати яна уч йилга узайтирилди. Бир пайтлар мамлакат миллий хавфсизлик идорасига раҳбарлик қилган Феликс Кулов ўз ҳизмат лавозимини суистемол қилганликда айбланмоқда. Бироқ мустақил кузатувчилар фикрича мухолифат етакчисига нисбатан қамоқ муддатининг узайтирилиши сиёсий ҳусусиятга эга.
XS
SM
MD
LG