Линклар

logo-print

Доғистоннинг Каспийск шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида ўлганлар сони 41га етган.


Улардан 13 нафари болалар, 20 нафари маҳаллий фуқаролар ва қолгани харбий ҳизматчилар. Портлаш оқибатида жароҳат олган 150 киши эса Махачқала ва Каспийск касалхоналарига жойлаштирилган. Улардан кўпчилиги жуда оғир аҳволда. Каспийскда кучли портлаш кеча 9 май – Ғалаба куни нишонланаётган пайтда юз берди. Бугун Доғистонда мотом куни эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG