Линклар

Яқин Шарқда вазият таранглигича қолмоқда.


Бугун Исроил жанубидаги Бершеба шаҳрида яна кучли портлаш юз берди. Унинг натижасида бир неча киши оғир жароҳат олди. Шаҳар полициясининг хабар беришича портлашларни содир этганликда гумон этилиб икки шахс қўлга олинган. Яқин Шарқда террорчилик тўлқини кучаяр экан, Исроил ўз қўшинларини Ғазо сектори бўйлаб юқори даражадаги жанговор шай холатга келтириб қўйди. Исроил ҳукумати Ришон – Лиционда содир этилган террорчилик ҳаракатига жавобан фаластинликларга қарши янги харбий рейдларни бошлаш ниятида экани айтилмоқда. Рамаллоҳда чиқиш қилган Фаластин раҳбари ёрдамчиси Набил Абдул Рдэйна минтақада вазият янада таранглашишидан ҳавотирланиш билдирди.
"Исроилликлар Ғазо бўлгасига яна бостириб киришга тайёргарлик кўрмоқда ва бу минтақа барқарорлиги учун жуда ҳатарли. Шу боисдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Америка Қўшма Штатлари ва бошқа Европа давлатлари бу ҳаракатлар бошланмасданоқ унга аралашиши керак", - дея баён қилди Абдул Рдэйна.
Ҳозирда бутун Исроил бўйлаб резервистлар армияга жалб этилмоқда. Кеча Фаластин томони "Хамас" гуруҳининг 14 фаолини хибсга олганини маълум қилди. Улар Ришон-Лиционда содир этилган портлашларга жавобгарликни ўз зиммасига олганлар.
XS
SM
MD
LG