Линклар

logo-print

Сўнгги пайтларда Тожикистонда чигирткаларнинг ниҳоятда кўпайиб кетгани айтилмоқда.


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ- овқат дастурининг Душанбедаги вакили Халька Оттонинг радиомизга билдиришича, сўнгги бир ой давомида чигирткалар мамлакатдаги 5 минг гектар буғдой экин майдонини пайхон қилган. Экспетрлар фикрича, чигирткалар вақтида йўқ қилинмас экан, улар келтираётган моддий зарар яқин кунлар ичида ўн баробар ошиши мумкин. Оттога кўра, чигирткалар нафақт Тожикистонда, балки қўшни давлатларга ҳам тарқалиш хавфи бор.
XS
SM
MD
LG