Линклар

logo-print

Миср Президенти Хосни Муборак бугун Қоҳирада бошланган араб давлатлари энергетика вазирларининг учрашуви иштирокчиларини нефтдан сиёсий босим воситаси сифатида фойдаланмасликка дават этди.


Президент баёнотида нефтдан ғарбга нисбатан сиёсий босим қуроли сифатида фойдаланиш ҳозирги замон талабларига мутлақо тўғри келмаслиги ва у нефт ишлаб чиқарувчи ва истэъмолчи давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларига жиддий путур етказиши мумкинлиги айтилади. Миср президентининг бундай мурожаати Ироқ раҳбари Саддам Хусайин томонидан ўртага ташланган таклифга жавобан бўлди. Сал олдинроқ Бағдод раҳбари нефт етказиб берувчи араб давлатларини Исроилнинг ғарбий соҳилда мусулмонларга қарши ҳужумларни кучайтираётганига жавобан ғарбга нефт экспортини тўхтатишга чақирган эди. Қоҳирада бошланган бугунги анжуман келгуси ойда Венада иш бошлайдиган ОПЕК ташкилотига аъзо давлатларнинг олий даражадаги учрашуви олдидан ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG