Линклар

"Хамас" фаластин исломий ташкилоти Исроилга қарши террорчилик ҳаракатларини бундан буён ҳам давом эттириш ниятида.


Қувайтда чиқадиган "Ал-Қабас" газетасининг "Хамас" ташкилоти асосчиси Шайх Аҳмад Ясин сўзларига таяниб тарқатган хабарида фаластин ёшлари, жумладан қизлар орасида ўзини портлатиш орқали Исроил босқинига қарши курашга тайёр турган кўнгиллилар тобора кўпаяётгани айтилади. Ясиннинг таъкидлашича мустақиллик учун курашнинг бирдан бир йўли ҳам анашу. Сўнгги ҳафта мобайнида Яқин Шарқда террорчилик тўлқини кучайгани оқибатида ўнлаб исроилликлар ҳалок бўлди. Бунга жавобан Исроил кучлари Ғазо бўлгасида фаластинликларга қарши ҳужумларни давом эттирмоқда. Сўнгги хафта мобайнида ғарбий соҳилдаги фаластин қочқинлар лагерида ўнлаб бегунох киши ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG