Линклар

Афғонистоннинг шарқида толиблар ва алқаидачиларнинг қолдиқларини излаш билан шуғулланаётган Халқаро аксилтеррор кучларнинг қисмлари яна бир ўқ-дори омборини топдилар.


Омбордан ракеталар, миномет снарядлари ва автомат ўқлари топилган. Снарядларнинг катта қисми портлатиб юборилди, қолгани Афғон расмийларига ўтказиб берилди.
Ҳарбийлар вакили полковник Бен Каррига кўра омбор куни кеча британиялик ҳарбийлар катта миқдорда ўқ-дори топган ғордан тўрт чақирим жанубдан топилган.
XS
SM
MD
LG