Линклар

Покистон бош вазири Первез Мушарраф мамлакатидаги аксилтеррор кампанияни шахсан бошқариш мақсадида Жазоир, Марокаш ва Тунисга режалаштирган сафарини қолдирди.


Президент 8 май куни Карачи шаҳрида террористлар томонидан бир автобуснинг портлатилиши туфайли 11 француз ва 3 покистонликнинг қурбон бўлишига жавобан мамлакатдаги экстремистик гуруҳларнинг етакчи фаолларини ҳибсга олишга буйруқ берди.
Мушарраф содир этилган террористик хуружни АҚШ етакчилигида олиб борилаётган аксилтеррор кампанияни қўллаб қувватлаётгани учун исломчиларнинг мамлакат ҳукуматидан олган қасди деб баҳолади.
Покистон расмийлари кейинги кунларда толиблар ва алқаидачилар билан алоқадорликда гумон қилинган гуруҳларнинг 400 дан зиёд аъзосини қўлга олдилар.
XS
SM
MD
LG