Линклар

Ҳиндистон ва АҚШ Қуролли Кучлари кеча кейинги ўн йилликлар давомидаги энг йирик қўшма ҳарбий машқларни бошладилар.


Ҳар иккала мамлакат расмийлари икки ҳафта давом этадиган мазкур маневрлар тўғрисидаги маълумотларни ёйинлашдан бош тортаяптилар.
Ҳиндистон билан АҚШ сўнгги бор 1962 йили, Ҳиндистон билан Хитой ўртасида чегара можароси бўлиб ўтганидан сўнг шундай қўшма ҳарбий машқлар ўтказгандилар.
АҚШ 1998 йили Ҳиндистон билан Покистонда ядро синовлари ўтказилганидан сўнг бу мамлакатлар билан ҳарбий алоқаларини тўхтатиб қўйган эди. Вашингтоннинг Деҳли ва Исломобод билан муносабатлари бу икки мамлакат АҚШнинг Афғонистондаги аксилтеррор амалиётларини қўллаб қувватлаганларидан сўнг яхшиланди.
XS
SM
MD
LG