Линклар

Миср президенти Ҳусни Муборак, Сурия президенти Башар Асад ҳамда Саудия Арабистони валиаҳди, шаҳзода Абдуллоҳлар Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилиши тарафдори эканликлари тўғрисида баёнот бердилар.


Кеча Мисрнинг Шарм аш Шайх шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг ёйинланган баёнотларида улар халқаро ҳамжамиятни Фаластин ерларидан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетишга Исроилни кўндиришга даъват этганлар. Араб лидерларига кўра айнан шундай қадамгина минтақада тинчлик ўрнатилишига олиб келиши мумкин.
Исроил Ғазо секторида ўтказишни мўлжаллаган кенгмиқёсли амалиётларини номаълум муддатга кечиктирди. Бироқ Исроил ҳарбийлари ва ҳарбий техникаси Ғазо чегарасида аввалгидай шай ҳолатда ушлаб турилибди.
Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигининг хабарига кўра режалаштирилган амалиётларни бошлаш муддатини ўзгартириш тўғрисидаги қарор мудофаа вазири Бен Элизер томонидан Исроил ҳарбийларининг режалари жамоатчиликкка ошкор бўлиб қолганлиги туфайли қабул қилинган.
XS
SM
MD
LG