Линклар

Бугун Арманистон ва Озарбайжон делегациялари Тоғли-Қарабоғ можоросини ҳал этиш ҳусусида музокаралар олиб боришни бошлайдилар.


Музокаралар Прага ташқарисидаги Стирин саройида ўтказилади ва чоршанба куни якунланади. Чехия ташқи ишлар вазири Ян Каван музокараларни кириш сўзи билан очади. Арманистон ва Озарбайжон делегацияларига ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари етакчилик қилмоқда. Тоғли-Қарабоғ можоросини тинчлик йўллари орқали ҳал этиш тўғрисида йўл-йўриқлар кўрасатаëтган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти қошидаги Минск гуруҳи музокараларга воситачилик қилади. АҚШ, Россия ва Франция Минск гуруҳига раисдошлик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG