Линклар

Бугун Брусселда Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Эрондаги сиëсий ва иқтисодий ислоҳотларни қўллаш учун Теҳрон ҳукумати билан савдо ва ҳамкорлик шартномасини имзолаш ëки имзоламаслик масаласини мухокама қилишди.


Мухокамада мазкур шартнома шартларига терроризм қораланган ва инсон хуқуқлари қўллаб-қувватланган бандларни илова қилиш масаласи ҳал бўлмади. Британия, Недерландия, Германия, Ирландия ва Франция ушбу бандларга тарафдор аммо Юнонистон ва Италиянинг билдиришича, Эрон шартномага бундай бандлар илова қилинишини қабул қилмайди. Сўнгги йилларда Европа давлатларининг нефт компаниялари Эрон билан катта даромад келтирадиган келишувлар тузди. АҚШ Эронга қарши санкциялар жорий этгани боис, Америка компанияларига бундай контрактлар тузишига рухсат берилмаган. Вашингтон Эронни терроризм ҳомийси ва оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқаришга уринаëтган давлат, деб ҳисоблайди.
XS
SM
MD
LG