Линклар

АҚШ ва Европа иттифоқи давлатлари Исроилнинг Ликуд партияси Фаластин давлати тузилишига қарши овоз берганини танқид қилдилар.


АҚШ ва Европа иттифоқи давлатлари Исроилнинг Ликуд партияси Фаластин давлати тузилишига қарши овоз берганини танқид қилдилар. Бугун Европа иттифоқининг хавфсизлик ишлари бўйича расмий вакили Хавиер Солана, Ликуднинг кечаги овозидан хайрон қолганини чунки фақат Фаластин давлатини тузиш орқали Яқин Шарқда тинчликка эришиш мумкинлигини айтди. Бугун эрталаб Фаластин раҳбари Ясир Арафатнинг айтишига кўра, Ликуднинг овози Осло тинчлик шартномасини йўққа чиқаришга қаратилган. Фаластин расмий вакили Саеб Эрекатнинг айтишига қараганда, овоз Исроилнинг асл ниятини кўрсатган. Провардида Фаластин давлати тузилишини қўллаган Исроил бош вазири Ариел Шарон, ўз партиясининг қарори унинг дипломатик ташаббусларини қийинлаштиришини таъкидлади. Вашингтоннинг билдиришича, Ликуд партиясининг кечаги овози, Буш маъмуриятининг Фаластин давлатини тузиш борасидаги позициясини ўзгартирмаган.
XS
SM
MD
LG