Линклар

logo-print

Қирғизистон парламентининг юқори палатаси анчадан бери тортишувларга сабаб бўлиб келган Хитой билан территориал келишувни маъқулламади.


Мазкур келишувга кўра, Қирғизистон Хитойга 95 минг гектар территориясидни бериши керак бўлган. Юқори палатадаги 45 намоëндадан 21 нафари келишув учун овоз берган.
Қирғизистон бўйлаб ушбу келишувга қарши норозилик намойишлари ўтмоқда. Мамлакат жанубида жойлашган Тош Кўмир шаҳрида намойишчилар стратегик жиҳатдан муҳим автомобил йўлида қатновни тўҳтатиб қўйишди.
Хитой билан эришилган келишувнинг бекор қилинишидан ташқари, намойишчилар
қирғиз муҳолифати лидерининг қамоқдан озод этилиши ва яна бир муҳолифат вакили устидан қўзғатилган жиноий ишнинг тўхтатилишини талаб қилишмоқда.
XS
SM
MD
LG