Линклар

Бугун Москвада Коллектив хавфсизлик ҳақидаги минтақавий шартнома ташкилоти таъсис этилди.


Янги ҳарбий-сиëсий тузилма таркибига 1990-йиллар бошларида Коллектив хавфсизлик ҳақидаги шартномани имзолаган МДҲ давлатларидан Россия, Беларус, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон кирди.
Шартномага аъзо давлатлар раҳбарлари бугун Москвада ўтказган учрашувларида ҳарбий бошқарувнинг умумий органи, ҳамда зобитларни тайëрлашнинг умумий тизимини яратиш борасида келишиб олдилар.
Будан ташқари, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг барчаси учун қурол-аслаҳалар ва харбий техникага умумий нарҳлар белгиланади.
XS
SM
MD
LG