Линклар

Германияда икки ҳафтадан бери мамлакатдаги энг йирик “ИГ Металл” касаба иттифоқининг ишташлашлари узлуксиз давом эттирилмоқда.


Касаба иттифоқи ўзида машинасозлик ва электрон саноати корҳоналарининг миллионлаб ишчи–хизматчиларини бирлаштирган.
Бугун Баден-Вюртемберг еридаги корҳоналарда 13 минг одам ишга чиқмади. Берлин билан Брандербургда ишташлашлар кеча бошланган.
Эртага касаба иттифоқи вакиллари иш берувчилар билан музокараларни қайта бошлашлари кутилмоқда. “ИГ Металл” маошларнинг олти ярим фоизга кўтарилишини талаб қилмоқда. Иш берувчилар эса ойликларни 3 фоизга кўтаришга рози бўлганлар.
XS
SM
MD
LG