Линклар

Бугун Исландия пойтаҳти Рейкьявикда НАТО га аъзо 19 мамлакат ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик музокаралари бошланди.


Шимолий Атлантика иттифоқи бош котиби Жорж Робертсон НАТО олдида янги вазифалар тургани ва ташкиот халқаро терроризм таҳликасини бартараф этиш учун янги тактика ишлаб чиқиши зарурлигини айтди.
Учрашувларда асосий эътибор НАТО ни кенгайтириш, ҳамда янги НАТО-Россия кенгашини тузиш масалаларига қаратилмоқда. Агар бундай кенгаш тузилса, Москва НАТОда хавфсизлик билан боғлиқ баъзи масалаларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади. НАТО-Россия кенгашини тузиш ҳақидаги келишув шу ойнинг 28-сида , Италияда ўтадиган саммитда имзоланиши кутилмоқда.
Рейкьявикда ўтаëтган учрашувларда Россия ташқи ишлар вазири Игор Иванов иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG