Линклар

Исроил бош вазири Ариэль Шарон фаластинликлар билан тинчлик музокаралари исроилликларга қарши террор ҳужумлари тўла тўхтатилганидан кейин, ҳамда Фаластин муҳторияти раҳбарияти ислоҳ қилинганидан сўнг қайта бошланиши мумкинлигини эълон қилди.


Бу шартлар бажарилганидан кейин, томонлар узоқ муддатли ўтиш босқичида сулҳ шартлари борасида келишиб олишлари мумкин бўлади.
Бугун Исроил парламентида қилган чиқишида, Шарон, Исроил Иордан дарëсининг ғарбий соҳилида ислом экстремистларига қарши ҳарбий амалиëтларини давом эттириш ҳуқуқига эга эканини таъкидлаб ўтди.
Ўз нутқида бош вазир мустақил Фаластин давлатини тузиш масаласини тегиб ўтмади. Якшанба куни Шарон етакчилигидаги Ликуд партияси Фаластин давлатининг тузилишини қатъиян инкор этувчи резолюцияни қабул қилган.
XS
SM
MD
LG