Линклар

Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари Ҳамид Карзай Кобулда халқаро тинчлик сақлаш кучлари қўмондонлари билан учрашди.


Томонлар Лўя-Жирға йиғини қатнашчиларининг хавфсизликларини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар. Лўя-Жирға йиғини июнь ойининг бошига белгиланган. Карзай яна бир бор халқаро тинчлик сақлаш кучларини пойтаҳт Кобулдан ташқарида ҳам жойлаштиришни илтимос қилди.
Унинг айтишига кўра, Афғонистон ҳукумат қўшинлари Пактиë вилоятининг собиқ губернатори Пошшохон Задронни қўлга олиш бўйича амалиëтларни ўтказишга ҳозирлик кўрмоқдалар. Собиқ губернатор билан келишувга эришиш борасидаги ташаббуслар ҳеч қандай натижа берамади. Унга қуролларни тахлаб, таслим бўлиш талаби қўйилган.
Ўтган ҳафта Задрон тарафдорларининг Гардез шаҳрига қилган ҳужумлари натижасида тинч аҳолидан 30 га яқин одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG