Линклар

logo-print

БМТ июн ойининг охиригача Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Исроил олиб борган ҳарбий амалиётлар оқибатлари бўйича ҳисобот тайёрлайди.


БМТ вакили Фред Эккарднинг баёнотига кўра ҳисобот асосида Жениндаги воқеалар баёни бўлади.

БМТ Бош Ассамблеяси мазкур ҳисоботни тайёрлаш ҳақидаги ўз қарорини Исроил расмийлари БМТ миссиясини аҳволни ўрганиш учун Женинга киритмаганидан сўнг қабул қилди.

Фаластинликларнинг Исроил оммавий қирғин ўтказди, деган айбловларини Исроил расмийлари тан олмаяптилар. Улар Женинда ҳаммаси бўлиб аксарияти қуролли тузилмаларнинг аъзолари бўлган 56 киши ўлган холос, демоқдалар.

Айни пайтда БМТ ходимлари Исроил ва Фаластин расмийларидан керакли маълумотларни беришни илтимос қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG