Линклар

logo-print

Ҳарбий жиноятларда айбланаётган хорватиялик серблар лидерларидан бири Милан Мартич собиқ Югославия бўйича Халқаро трибуналда ҳозир бўлиш учун Белграддан Гаагага учиб кетди.


Мартич бир неча йил давомида Краинадаги хорват серблари республикасини бошқариб келган. У Хорватия пойтахти Загребни кассетали бомбалар билан ўққа тутганликда айбланмоқда.

Милан Мартич Болқонда ҳарбий жиноятлар содир этганликда айбланаётган 6 шахсдан биридир.
XS
SM
MD
LG