Линклар

Бугун Черногорияда маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.


Мазкур сайловларнинг натижаларига қараб Черногориянинг мустақил бўлиб қолиши ёки Сербия билан иттифоқда бўлиб қолиши аниқланади. Сайлов натижалари мамлакатда янги сиёсий иттифоқ шаклланадими ёки навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказиш лозимми, деган масалага аниқлик киритади.

Жорий йилнинг мартида Сербия билан Черногория ўзаро муносабатлари характерини ўзгартиришга ва Югославия Федерациясини ислоҳ қилишга келишиб олгандилар. Келишувга кўра тўла мустақиллик тўғрисидаги референдумни уч йилдан сўнг ўтказиш мумкин.
XS
SM
MD
LG