Линклар

Афғонистондаги амалиётларнинг тугашига ҳали анча бор, деб баёнот берди Халқаро аксилтеррор иттифоқи кучлари қўмондони Томми Френкс Қандахордаги ҳарбий базада қилган чиқиши чоғида.


Генералга кўра мамлакатдаги террористик кучлар тармоғи батамом йўқ қилингани йўқ.
Френкс тез кунда Афғонистон ҳарбий академиясини бориб кўражагини айтди. АҚШ ҳарбийлари иштирокида яқинда ташкилланган мазкур ўқув юртида Афғонистон Қуролли Кучлари учун кадрлар тайёрланади.
Бугун Кобулга бир кунлик сафар билан Жаҳон банки раҳбари Жеймс Вулфенсон келди. У мамлакат раҳбарлари билан Афғонистон иқтисодиятини қайта тиклаш масалаларини муҳокама қилади. Июннинг охиригача Жаҳон банки Кобулга 200 миллион доллар миқдорида маблағ ажратишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG