Линклар

Оқ уйнинг билдиришича, президент Жорж Буш 11 сентябр терактларидан олдин Усама бин Ладен Америка учқучини ўғирлашни уюштираëтган бўлиши эҳтимоли хақида хабардор этилган.


Кеча оқшом Вашингтонда Оқ уй матбуот вакили Ари Флешернинг айтишига қараганда, август ойида Бушга бин Ладен ва унинг террор тармоғи учқуч ўғирлаши тахдиди ҳусусида умумий маълумотлар берилган. Флешернинг қайд қилишича, Буш ва унинг маслаҳатчилари террористлар Жаҳон савдо маркази ва Пентагонга қилинган хужумларда учқучларни ракеталар сифатида қўллашларини билишмаган.
XS
SM
MD
LG