Линклар

logo-print

Британиялик ҳарбий шифокорлар Афғонистонда 18 нафар Британиялик аскарнинг хасталанишига сабаб бўлган номаълум касалликни аниқлашга харакат қилишмоқда.


Подполковник Бен Курэнинг айтишига қараганда, касаллик аломатлари бош ва орқа мия пардаси яллиғланишидаги аломатларга ўхшайди. Оғир хасталанган 2 аскар Британия ва Германия касалхоналарига кўчирилди. Бошқа 6 аскарни шошилинч равишда даволаш учун Британияга олиб кетилади. Касаллик тарқалишига йўл қўймаслик учун 350 шифокор ва беморлар бўлган Бағрам аэродромидаги Британия ҳарбий касалхонасида карантин тартиби жорий этилди.
XS
SM
MD
LG