Линклар

Бугун Қозоғизтон парламенти ядровий қуроллар тарқалишига йўл қўймаслик ва ракета шахталарини йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома муддати узайтирилишини тасдиқлади.


Интерфакс ахборот бошқармаси хабар беришича, мазкур шартномада Қозоғизистонда оммавий қирғин қуроллар инфраструктурасини йўқ қилиш, шунингдек, радиоактив манбаларни кучдан чиқариш ва ядровий қуроллар ëқилғисини хавфсиз омборларда сақлаш назарда тутилган. 1993 йил декабр ойида Қозоғизистон ва АҚШ ядровий таҳдидни камайтириш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади. Муддати узайтирилган шартнома президент Нурсултон Назарбоев томонидан имзолаганидан кейин 2007 йилгача кучда бўлади. Интерфакс хабарига қараганда, АҚШ Қозоғистоннинг тахдидни камайтириш дастурларини амалга ошириш учун 180 миллион доллардан ошиқ хисса қўшган. Қозоғистон худудларида баллистик ракеталарнинг қарийиб 150 та шахтаси йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG