Линклар

Бугун Қирғизистон милицияси Бишкекда парламент қошида ҳукуматига қарши ўтказилган оммавий номойишни тарқатиш учун куч қўллади.


Қирғизистоннинг бир неча худудида қилинган номойишларда 87 одам хибсга олингани билдирилди. Бишкекда милициячилар парламент олдидаги майдонда номойишчиларни тепиб, калтаклашди. Инсон хуқуқлари фаоллари Турсунбек Акунов ва Рамазон Дирилдаевлар ҳам ушландилар. Хабарларга кўра, Тошкўмир шаҳрида 3.000 дан ошиқ одам Бишкек-Ўш йўлини тўсиб қўйишни давом эттиришмоқда. Номойишчилар президент Асқар Ақаевни истефо беришини, депутат Азимбек Бекназаровга қарши қўзғатилган жиноий иш бекор қилинишини ва муҳолифат лидери Фелекс Қулов озод этилишини талаб қилишмоқда. Номойишчиларнинг айтишларича, Бекназаров ва Қулов сиëсий сабабларга кўра айбланмоқдалар. Номойишчилар яна Қирғизистоннинг айрим ерларини Хитойга топшириш тўғрисида киритилган таклифга қаршилик кўрсатишмоқда. Бугун президент Ақаев мамлакатдаги сиëсий нотинчликлар ҳусусида парламентда чиқиш қилиши керак эди аммо унинг идораси президент соғлик сабабларига кўра парламент йиғинида қатнашолмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG