Линклар

logo-print

Бугун шифокорлар, қовурғаси синган Туркия бош вазири Булант Эжевит Анқара шахридаги касалхонага ётқизилганини ва у камида бир хафта даволанишини маълум қилдилар.


Эжевит қовурғасини қандай қилиб синдиргани дарҳол билдирилмади. У 4 майдан бери ичак инфекциясидан даволанаётган эди. Бош вазир саломатлиги ёмонлашгани, Туркия биржаларидаги кўрсаткичлар ва турк лираси қадри тушиб кетишига ҳамда АҚШ долларининг нархи ошишига сабаб бўлди.
Пайшанба куни Эжевит, келаси хафтада Покистон ва Афғонистонга боришини эълон қилди. Бироқ унинг ёрдамчилари сафар қолдирилганини маълум қилдилар.
XS
SM
MD
LG