Линклар

Бугун Ўзбекистондаги суд фаолияти таъқиқланган Исломий гуруҳга алоқадор тўрт нафар аёлни озод қилиш ҳақида қарор чиқарди.


Хакам Аҳрор Қодиров аёлларга икки йилдан уч йилгача шартли жазо муддатини белгилаган. Қодиров Тошкент судига, тўрттала аёл ўз айбига иқрор бўлгани ва барчасининг ёш болалари бўлгани сабабли шундай қарор қабул қилганини айтди.
Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳлар бу, Ўзбекистон хукумати исломий мухолифотга қарши бошлаган кураши давомида, фаолияти таъқиқланган исломий гуруҳ аъзоларининг биринчи маротаба қамоқ жазосидан қутулиб қолишлари эканини таъкидладилар.
Судланган тўртта аёлдан учтасининг турмуш ўртоғи исломий гурухларга алоқадор эканида айбланиб қамоқ жазосини ўтамоқдалар.
Жорий йил бошидан бери Ўзбекистонда йигирмадан ортиқ аёллар, экстримистик фаолиятга алоқадорлик даъвоси билан қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG