Линклар

Афғонистондаги Британия харбийлари матбуот вакили, Баграм ҳаво базасидаги яна 22 нафар аскар номаълум касаллик билан хасталанганини билдирди.


Шу билан номаълум касалликка чалинган британиялик аскарлар сони 40тага етди. Бу касаллик, минингитга ўхшаш ич терлама аломатига эга. Подполковник Бен Карри, янги касалланган аскарлардан бири оғир аҳволда эканини ва у 17 май куни кечки пайт Британияга жўнатиб юборилишини маълум қилди. Касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида Баграмдаги дала касалхонаси ёпилган ва тахминан 330 киши карантин шароитида сақланяпти.
XS
SM
MD
LG