Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш унинг маъмурияти 11 сентябр воқеаларидан олдин террорчиларнинг Америкага қарши ҳозирлаётган ҳужумлари тўғрисида разведка маълумотларини олатуриб, бунга жавобан керакли чораларни кўрмагани тўғрисида унга қўйилаётган айбловларни рад этди.


Буш мухолифлари Оқ уй маъмуриятидан 2001 йил 6 август куни марказий разведка бошқармаси томонидан Президентга топширилган барча ҳужжат ва маълумотларни конгресс ҳайъатига тақдим этишни сўраган. Талабгорларнинг таъкидлашларича, террорчилик ҳужумларини олдини олишда қаерда ва ким томонидан ҳатога йўл қўйилганини конгресс вакиллари ўрганиб чиқишлари керак. Оқ уй раҳбари Жорж Буш унинг сиёсий мухолифлари қўяётган талабларга жавоб қайтарар экан:
"Душманимиз ўша мудхиш тонгда самалётларни олиб қочиб, улардан одамларни ўлдиришда қурол сифатида фойдаланажагини билганимда эди, минглаб америкаликлар ҳаётини сақлаб қолиш учун қўлимдан келган чорани кўрган бўлар эдим", - деб таъкидлади. Жорж Буш демократлар томонидан унинг маъмуриятига қўйилаётган айбловларни сиёсий ўйин дея эътироф этди. Бушга кўра унинг мухолифлари бу воқеаларни катта сиёсий жанжалга кўтариб, шу орқали жамоатчилик орасида эътибор қозонишга урунмоқда. Сенатда кўпчиликни ташкил қилувчи демократлар етакчиси Том Дашл Бушни террорчилик ҳаракатларини олдини олишда фурсатни бой бериб, унга қарши етарли чораларни кўрмагани учун уни танқид остига олган эди. Агар Буш ҳеч нарсани билмаган бўлса, унинг айби бўлмаса, нимага у шу пайтгача бу маълумотларни яшириб келди, - дея гапиради Том Дашл.
XS
SM
MD
LG