Линклар

logo-print

Жон Хопкинс университетининг молекуляр биологлари одам иммун тақчиллиги вируси билан курашнинг янги услубини ихтиро қилишди.


Профессор Жеффри Боук ва унинг ëрдамчилари бундай вирус марганец миқдори катта бўлган ҳужайраларда кўпайиш ҳусусиятини деярли йўқотишини аниқлашган. Бунинг сабаби, марганецдаги ортиқча ионлар ревертаза ферментининг фаолиятини сусайтиришидадир. Ушбу фермент ëрдамида вирус ўзининг ген иформациясидан нусҳа кўчиради. Профессор Броукнинг фикрига кўра, келгусида у ëки бошқа услуб ëрдамида, вирусга чалинган иммун тизими хужайраларида марганец миқдорини кўпайтирадиган дорилар пайдо бўлиши эҳтимоли бор.
XS
SM
MD
LG