Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:13

Яқинда Ҳиндистон соҳиллари яқинида сув сиртидан 5-7 метр чуқурликда афсоналарда қайд этилган ва бундан бир минг йил олдин денгизга чўккан шаҳар топилди.


Шаҳарни Илмий тадқиқолар жамияти ва Ҳиндистон миллий океанография институти мутахассислари топишга муваффақ бўлганлар.

Афсоналарда айтилишича, еттита ибодатҳонаси бўлган ва шу қадар гўзалки, ҳатто худолар тўфон юбориб, сувга ғарқ қилган катта шаҳар мавжуд бўлган.

Экспедиция қатнашчиси - илк цивилизацияларни ўрганиш мавзуига ҳаëтининг ўн йилини бағишланган Грехэм Хэнкокнинг таъкидлашича, бу айнан ўша афсоналарда тилган олинган шаҳардир.

Ғаввсолар сув остида тош деворлар, тош зиналар ва тошдан терилган йўлакларни топишган. Уларнинг нақадар кўҳна эканини ҳозирча айтиш қийин, бироқ мутахассислар уларнинг ëши бир ярим мингдан, икки минг йилгача бўлиши мумкин, деб таҳмин қилишмоқда.

Олдинроқ, январ ойида, олимлар Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбидаги кўрфазда, 35 метр чуқурликда йирик шаҳар вайроналарини топганларини эълон қилишган эди. Бу шаҳарда топилган чини идишлар, ëғоч буюмларни текшириш натижасида шаҳарнинг ëши 9000 йил, деган ҳулосага келинди.
XS
SM
MD
LG