Линклар

Британиялик олимлар Петер Скотт ва Жейми Кэттлбороларнинг ҳулосаларига кўра, 2020-2030- йилларга бориб жаҳондаги ўртажа иссиқлик даражаси, 1990-2000 йиллар билан солиштирганда 1.3 даражагача кўтарилиши мумкин экан.


Мутахасиссларнинг сўзларига кўра, келаси бир неча ўн йил давомида башорат қилиш энг қийин бўлган нарса - иқлим тизими, илиқлашувга сабаб бўлаëтган газларнинг кўпайишига қандай жавоб беришидир. Баъзи газлар йилар ўтиб бир қатламда йиғилиши мумкин. Бироқ уларнинг ўзаро реакцияси қандай натижа беришини ҳеч ким айта олмайди.

Иқлим ўзгариши юзасидан тадқиқот ўтказган яна бир мутахассис - Швейцариядаги Берн университети ходими Томас Стокернинг ҳулосаларига кўра, 2030 йилга бориб ҳарорат кўпи билан 1.1 даражагача кўтарилиши мумкин.

Бундай ҳулосалар оддий одамлар учун амалий нуқтаи назардан аҳамиятсиз бўлиб кўриниши мумкин, аммо келгусида иқлимнинг илиқлашуви қандай оқибатлар келтириши борасида қайғураëтган сиëсатчилар учун аҳамиятлидир.
XS
SM
MD
LG